Бугун 18 август, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Энди Ўзбекистонда "Fiat" автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин

Энди Ўзбекистонда "Fiat"  автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин

Fiat Chrysler Automobiles Италия-Америка концерни Ўзбекистон автомобиль саноатига сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда компания вице-президенти Юсуф Ҳажасга таяниб, «Ўзбекистон24» телеканалининг «Таҳлилнома» кўрсатувида хабар қилинди, деб ёзмоқда Spot.

«Fiat Chrysler Automobiles республикада чет эл сармоясини жалб этган ҳолда автомобиллар ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этиш орқали саноат ҳамкорлигини ўрнатишдан манфаатдордир», - дейди Ҳажас.

Унинг сўзларига кўра, компания томонидан Туркияда амалга оширилаётган Tofaş лойиҳасидан Ўзбекистонда корхона ташкил этиш учун қўлланма сифатида фойдаланиш таклиф қилинмоқда.

Tofaş - енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи турк компанияси. Компания Fiat Chrysler Automobiles ҳамда Koç Holding’га тегишли. У Туркияда ҳам енгил автомобиллар, ҳам енгил тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқарадиган ягона автомобиль ишлаб чиқарувчидир. Tofaş Fiat, Citroen, Peugeot, Opel ва Vauxhall брендлари остида автомобиллар ишлаб чиқаради.

Хабар берилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Fiat бренди остида Tipo, Fiorino ва Doblo моделларини ишлаб чиқарадиган иккинчи корхона ташкил қилиш учун энг мақбул жой сифатида қаралмоқда.

«Бундан ташқари, 2021 йилда Tofaş кроссоверлар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда ва келажакда Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган пикап моделини ишлаб чиқиш устида ишламоқда», - деди Ҳажас.

Киритилди: 14:06 12.08.2019. Ўқилди: 1065 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!