Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Энди Тошкентликлар чақиртирилган тез ёрдам машинасининг ҳаракатини онлайн кузатишлари мумкин

Энди Тошкентликлар чақиртирилган тез ёрдам машинасининг ҳаракатини онлайн кузатишлари мумкин

🚑 Мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати сифатини янада ошириш мақсадида соҳага илғор рақамли технологиялар жорий этиб борилмоқда.

🏥Хусусан, Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан илк бор “103” бригадалари ҳаракатини реал вақт режимида онлайн кузатиб бориш йўлга қўйилди.

📲Ушбу тажриба-синов лойиҳасига кўра, эндиликда пойтахт аҳолиси тез тиббий ёрдам бригадаларининг қаерда эканлиги ва қанча вақтда чақирув манзилига етиб боришини онлайн кузатиб туришлари мумкин.

📱 Янги лойиҳа “Yandex Uzbekistan” компаниясининг технологик ечими асосида амалга оширилиб, “103” бригадаси ҳаракатлари браузерда электрон харита орқали, яқин келажакда эса “Yandex Go” мобиль иловаси ёрдамида кузатиб борилади.

🤔 Унга кўра, “Тез ёрдам”га мурожаат қилингандан сўнг, тизим автоматик равишда бригаданинг ҳаракати реал вақт режимида кўрсатиладиган электрон харитага ҳавола орқали SMS-хабар юборади.

Лойиҳанинг кейинги босқичида фойдаланувчилар “Yandex Go” мобиль иловасидан бригаданинг жойлашуви ва унинг тахминий келиш вақти тўғрисида push-билдиришнома орқали хабардор бўлади. Қолаверса, ушбу маълумотни тўғридан-тўғри илова орқали ҳам олса бўлади.

💬 — Ушбу янгилик, энг аввало, тез тиббий ёрдам тизимида шаффофликни таъминлаш ва диспетчерларнинг иш юкламасини камайтиришга хизмат қилади, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Ҳозирда бу ечим Тошкент шаҳрида шошилинч чақирувлар учун амал қилади, бироқ кейинчалик лойиҳани кенгайтиришни мақсад қилганмиз.

‼️Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Республика тез тиббий ёрдам марказига мамлакатимиз бўйлаб ҳар куни ўртача 40 мингга яқин чақириқ келиб тушади. Уларнинг 60 фоизини эса шошилинч мурожаатлар ташкил этади.

Киритилди: 15:45 04.08.2025. Ўқилди: 1144 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!