Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Энди нотариус орқали чет эл валютасида ўзаро қарз олишга рухсат берилади

Энди нотариус орқали чет эл валютасида ўзаро қарз олишга рухсат берилади

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилади. Бу ҳақда 14 сентябрь куни имзоланган «Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 декабрдан тижорат банкларига етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинади.

Бундан ташқари, шу даврдан бошлаб қуйидагиларни белгилашга доир талаблар ҳам бекор қилинади:

  • давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) тўғрисида тузиладиган шартномаларида мажбурий равишда олдиндан тўловни;
  • қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда аванс.

Юқорида назарда тутилган ҳолатларда олдиндан тўлов ва аванс томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланади.

Фармонда, шунингдек, қарз шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун ҳамда қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммасини ундириш бўйича ижро хатларини ёзиб берганлик учун ундириладиган давлат божи миқдорини икки баравар камайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Киритилди: 03:32 16.09.2021. Ўқилди: 2442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!