Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Энди эркаклар рўмол ўрашни бошлади...

Энди эркаклар рўмол ўрашни бошлади...

Дунё чаппасига айланиб кетди. Авваллари аёллар эркаклар либосига ўзини урган бўлса, ҳозирда эркаклар аёллар гардеробидан ўзи хоҳлаган буюмни ўзлаштириб олишмоқда. Бироқ рўмолга чанг солишлари бу энди, энг камида катта уят!

Рўмолда саҳнага чиқишга биринчи бўлиб жазм этган эркак бу, АҚШлик машҳур реппер A$AP Rocky бўлади. Ўзининг ёрқин рўмоли билан мухлислари оғзини ланг очиб қўйган реппер жаноблари кейинчалик рўмол ёнига аёллар халатини ҳам қўшди. Бошига рўмол, эгнига аёллар халатини кийиб олган қора танли эркакни тасаввур қилиб кўринг.

Мазкур ғоя жамоатчилик орасида унча кўп танқидга сабаб бўлмаётганини кўрган мода бизнеси акулалари уни эркаклар либослари акцессуари сифатида бажонидил қўшиб олишди. Ҳозирги кунда рўмол ўраган ва халат кийган йигитлар Gucci ҳамда Vetements мода уйлари коллекциясида тез-тез бўй кўрсатиб туради.

Manba: zamin. uz

Киритилди: 20:17 11.02.2019. Ўқилди: 3837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!