Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Энди бозорлардаги ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Энди бозорлардаги ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Вазирлар маҳкамасининг айрим қарорларига қўшимча киритилиш мумкин. Хусусан, 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида белигаланган чакана савдо билан боғлиқ қоида 4-2 кичик банд билан тўлдирилади:

“4-2. Товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) ер ости йўлларида, кўприкларда, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”;

189-банд (Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) тақиқланган жойларда сотиш”.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 13-банди (Бозор ҳудудида қуйидагилар тақиқланади) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“товарлар (маҳсулотлар) ва хизматларни бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида, бозор ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”.
 

Киритилди: 10:08 25.12.2019. Ўқилди: 2566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!