Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

​Эмлаш рўзани бузадими? Ўзбекистон мусулмонлари идораси жавоб берди

​Эмлаш рўзани бузадими? Ўзбекистон мусулмонлари идораси жавоб берди

Коронавирусга қарши эмланган рўзадорнинг рўзаси бузиладими, деган саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди.

Идоранинг юқоридаги саволга берган жавоби матнини тўлиғича тақдим қиламиз.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бугунги кундаги тўрт мазҳаб уламолари тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Чунки рўзани еб-ичиш маъносидаги нарсалар бузади. Еб-ичиш эса одатий йўллар орқали бўлади. Тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Бу ҳақда «Ал-Фатово ал-ҳиндия» китобида шундай дейилади:

«Терининг орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. ‘Шарҳул Мажма’да шундай келтирилган». Иқтибос тугади.

Энди айнан коронавирусга қарши эмлашга келсак, у ҳам тери ости ва мушакка қилинадиган уколлардан бири. Бунинг устига озиқлантирувчи эмас. Юқоридаги фатволарга биноан рўзадор ҳолда ҳам уни олиш жоиз, бу иш рўзани бузмайди.

Рамазон ойида эмлашга тўғри келиши сабабли бу масалада бир қанча фатво уюшмалари ўз фатволарини эълон қилишди.

Жумладан, Кувайт вақф вазирлиги, Иордания фатво уюшмаси, Саудия умумий муфтийси ва катта уламолар ҳайъати раиси Шайх Абдулазиз Оли Шайх, Азҳар халқаро электрон фатво маркази, «Дорул ифто» (Миср) фатво маркази рўзадор киши эмлаш олиши рўзани бузмаслигига фатво берди. Чунки рўзани бузувчи нарсалар одатий йўллардан кириб, ошқозонга етиб боради. Эмлашда эса еб-ичиш маъноси йўқ ва у одатдаги йўллардан танага кирмайди. Балки ноодатий бўлган тери остидан кириб боради. Бу рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

Киритилди: 10:25 11.04.2021. Ўқилди: 3066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!