Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Эл Класико яна қолдирилиши мумкин?!

Эл Класико яна қолдирилиши мумкин?!

“Барселона” – “Реал” Мадрид учрашуви каталониялик сепаратицларнинг янги норозилик намойиш ўтказиш режалари сабаб яна хавф остида қолди. Каталон сепаратицлари навбатдаги норозилик намойишини Эл Класико – “Барселона” – “Реал” учрашуви ўтказиладиган 18 декабрга режалаштирган.  Шу боис Эл Класико яна қолдирилиши мумкин.

“football24.ua” хабарида келтирилишича, “Демократик сунами” ташкилоти 18 декабрь куни норозилик аксиясини ўтказишни режалаштираётганини эълон қилган. Унда иштирок этиш учун 18 минг нафар одам рўйхатдан ўтган.

Ушбу аксия ўйиндан 4 соат олдин “Камп Ноу” стадионининг 4 томонида бошланиши эҳтимолдан холи эмас. Натижада мухлислар стадионга кира олмай қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 октабрь кунига режалаштирилган Эл Класико Каталония мустақиллиги тарафдорлари оммавий намойиши туфайли 18 декабрга кўчирилган эди.

Маълумот учун, айни пайтда Ла лигада “Барселона” ва “Реал” клублари 34 тадан очко жамғарган. Фақатгина урилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатига кўра, каталон жамоаси чемпионат жадвалида пешқадам бўлиб турибди. “Қироллик клуби” эса 2-ўринда бормоқда.   

 

Киритилди: 20:35 12.12.2019. Ўқилди: 2485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!