Бу ҳақида Европа Иттифоқи Миграция хизмати раҳбари Ильва Йоҳанссон хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Шенген ҳудудида саёҳат қилаётган россияликлар Европа хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.
Йоҳанссон, шунингдек, Европа ҳудудида қўпорувчилик ва жосуслик ҳолатлари ортиб бораётганини, ҳамда, яқинда Россия разведка хизматларининг Rheinmetall қурол-яроғ концерни раҳбари Армин Паппергерни ўлдиришга уринганини эслатиб ўтди.