Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эҳтиёт бўлинг: Кўк нур бош мияни қаритади!

Эҳтиёт бўлинг: Кўк нур бош мияни қаритади!

Мобиль алоқа воситаси, компьютер каби замонавий қурилмалардан таралаётган кўк нур инсоннинг узоқ умр кўришига салбий таъсир кўрсатади. Олимлар ушбу ранг инсонга тўғридан-тўғри тушмаганда ҳам мия ҳужайралари ва кўзнинг тўр пардасини жароҳатлайди, деб ҳисоблашмоқда.

Мутахассислар буни аниқлаш мақсадида оддийгина мева чивинида тажриба ўтказишди. Ҳашаротга диодчироқлари ёниши сабаб таралувчи кўк нур тўлқинлари таъсир кўрсатилди ва оқибатда унда қариш жараёни тезлашганлиги аниқланди.

Кўк нур электромагнит нурланиш ҳисобланиши сабаб, нурларнинг ҳар бири ўз қувват миқдорига эга. Масалан, қизил нур паст қуввати сабаб инсон кўзи томонидан енгил қабул қилинади. Кўк нур эса энг катта қувват манбаига эга бўлиб, кўз тўр пардасигача кириб бориш хусусиятига эга. Бунинг оқибатида кўз тез чарчайди.

Тажрибада чивинлар уч гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳ чивинларини 12 соат ёруғликда, 12 соат қоронғуликда сақлашган. Иккинчи гуруҳ “иштирокчилари” эса ажратилган вақт ичида фақатгина қоронғуликда тутиб турилган. Учинчи гуруҳда чивинларга фақат кўк нур орқали таъсир кўрсатилган.

Олинган натижаларга кўра, биринчи гуруҳдаги чивинларнинг умри қисқарган. Фақат кўк нур таъсирида сақланган чивинларда бош мия ҳужайралари ва кўзнинг тўр пардасида жиддий зарарланиш қайд этилган.

Олимларнинг хулоса қилишича, табиатдаги табиий нурлар организмдаги физиологик жараёнлар учун ўта муҳим таъсир кўрсатади. Сунъий кўк нурлар эса мия қариши, кўриш қобилиятининг пасайиши, уйқу бузилиши каби бир қатор муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 19:20 17.11.2019. Ўқилди: 3603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!