Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

DW: “Грузия орзуси” сайловлардаги бойкот ва намойишлар фонида Грузияда маҳаллий сайловларда ғалаба қозонганини эълон қилди

DW: “Грузия орзуси” сайловлардаги бойкот ва намойишлар фонида Грузияда маҳаллий сайловларда ғалаба қозонганини эълон қилди

"4 октябр куни Грузияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтди. Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси барча ҳудудларда ғалаба қозониб, тахминан 81 фоиз овоз олди. Бироқ мухолифат ҳукумат томонидан овозлар сохталаштирилиши ва турли босимлар бўлаётганини билдирди ва сайловларни бойкот қилди. Айрим муниципалитетларда “Грузия орзуси” вакиллари бюллетенларда ягона номзод сифатида кўрсатилди", дея ёзмоқда нашр.

Бундан ташқари, сайловдаги иштирок рекорд даражада паст бўлиб, унда умумий сайловчиларнинг атиги 40 фоизи, Тбилисида эса фақатгина 31 фоизи қатнашди. Халқаро кузатувчилар сайловда иштирок этмади, айрим хорижий нашр журналистлари мамлакатга киритилмади.

“Лело” ва “Гахария Грузия учун” мухолиф партиялари сайловда қатнашди ва овоз бериш жараёнида кўплаб қонунбузарликлар юз берганини маълум қилди.

Сайлов куни мухолифат норозилик намойиши ўтказди. Кечга бориб, Тбилиси кўчаларига ўн минглаб одамлар чиқди. Намойишчилар президент саройига бостириб киришга уринишди, бу эса полиция билан тўқнашувларга олиб келди. Ҳуқуқ-тартибот кучлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланди. Бир нечта одам жароҳатланди, кўплаб намойишчилар ҳибсга олинди.

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе бу воқеаларни "давлат тўнтаришига уриниш" деб атади ва янги ҳибсга олишлар бўлишини ваъда қилди. Собиқ президент Саломе Зурабишвили ва айрим мухолифат етакчилари зўравонлик ҳаракатларини қоралаб, фақат тинч шаклда норозилик намойишлари ўтказишга чақирди.

Киритилди: 13:29 05.10.2025. Ўқилди: 1547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!