Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

“Forbes” маълумотларига кўра жаҳоннинг энг бой инсони мақомини яна бир бор Бернар Арно эгаллади. Арно LVMH француз холдинги соҳиби ҳисобланади. Ўз навбатида бу холдинг Christian Dior, Louis Vuitton, Givenchy, Guerlain, Chaumet, Moët & Chandon ва Hennessy каби савдо маркаларига эгалик қилади.

Бу ҳолат яна бир гигант – Amazon акциялари баҳоси 0,7 фоизга тушиши, LVMH акциялари эса шунчага ошиши туфайли кузатилди. Натижада Amazon асосчиси Жефф Безос Forbes рўйхатида етакчи мавқеини йўқотди ва 760 миллион долларга “камбағаллашди”, иккинчи ўриндаги Бернар Арно эса  1,9 миллиард долларга бойиш ортида етакчиликни эгаллади. Арнонинг бойлиги 2019 йилнинг июнида 100 миллиард доллардан ошганди. Шундан буён у яна 17 миллиардга бойиди.

Айни пайтда юқори бешликда Арно ва Безосдан ташқари Билл Гейтс, Уоррен Баффет ва Марк Цукерберглар ҳам бор. Россия миллиардерлари етакчиси Леонид Михельсон ўзининг 27 миллиард бойлиги билан дунёда 36-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 19:45 18.01.2020. Ўқилди: 4888 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!