Дунёдаги энг қиммат кофега Дубай (БАА)даги Roasters Specialty Coffee House қаҳвахонасида буюртма берилди. Бу ҳақда Гиннесснинг рекордлар китоби сайти маълум қилди.
Бир финжон қаҳванинг нархи — 2500 дирҳам (680 доллар). Бунча қиммат қаҳвани ичган харидорнинг кимлиги айтилмади.
Қиммат ичимликни тайёрлаш учун Панамадаги Hacienda La Esmeralda фермасида етиштирилган Гейша навли арабиканинг ноёб ва махсус донларидан фойдаланилган.