Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунёдаги энг гавжум вокзал

Дунёдаги энг гавжум вокзал

Транспортнинг ишончли турларидан бири темир йўл транспорти ҳисобланади. Шунинг учун ҳам темир йўл транспортига ортиб бораётган талабни қондириш учун ҳар бир давлатда йирик вокзаллар қурилган ва эскилари қайта таъмирланган. Ана шулардан бири Синдзюку вокзалидир.

Токиода жойлашган Синдзюку (Shinjuku Station) вокзали дунёдаги энг банд вокзал ҳисобланади. Йўловчилар оқими кунига 3,6 миллион кишини ташкил этади. У Токионинг ғарбий қисмидаги Синдзюку ва Сибуя туманларини бирлаштиради.

Станция ер усти ва ер ости аркадлар билан қўшиб ҳисоблаганда 36 платформа, 200 дан ортиқ чиқиш жойлари ва бир неча туннелларга эга. Синдзюку бешта, жумладан, JR-East, Tokyo Metro, Odakyu, Toei Subway ва Keio Corporation станцияларидан иборат. JR-East станцияси улар орасида энг банд станция ҳисобланиб, кунига ярим миллионга яқин кишига хизмат кўрсатади.

Киритилди: 22:13 08.08.2019. Ўқилди: 2389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!