Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунё юзини кўрмаган асарлар

Дунё юзини кўрмаган асарлар

Фазилатли шайх ҳазратларининг дунёдан ўтганларига қарийб 4 йил бўлибди-ки у кишининг ёзган китоблари ҳануз нашрдан чиқишда давом этмоқда, китобхонларимизга етиб бормоқда. Энг ҳайратланарлиси, ҳали шайхимизнинг чоп этилмаган бир талай асарлари ҳам бор. Бу ҳақда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Содиқ шундай дейдилар:

«Ҳазрат вафот этганларидан сўнг, у кишининг қаламларига мансуб нашрга тайёрланаётган 15 та асар мавжуд. Бу асарлар ҳали дунё юзини кўрганича йўқ. Шайх ҳазратлари бу китобларни ўзлари шогирдлари билан биргаликда дарс қилиб ўтганлар. Дарс ўтиш жараёнида китоблар таржимаси ҳам қилиб борилган. Мисол учун яқинда нашрдан чиққан китоб «Олам ва одам, дин ва илм» асарлари китобхонларимизга тақдим этилди. Ушбу китобни шайх ҳазратлари ҳаётлик чоғларида 2014 йил 4 июль жума куни эрталаб соат 9:50 да ёзиб тугатган эканлар. Ҳозир ҳисоблаб кўрсак, 5 йил-у икки ойдан зиёд вақт мобайнида шу китоб дунё юзини кўрибди. Бугунги кунда қолган китоблар ҳам нашрга тайёрланмоқда».

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Роббим, илмимни зиёда қил!» (Тоҳа сураси, 114-оят).

Аллоҳни таниган бандага шу дуонинг ўзи кифоя қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биргина нарсани зиёда этишни сўраб дуо қилишни буюрган. У ҳам бўлса, юқоридаги оят — илмдир.

Азиз китобхон, қуйида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳали дунё юзини кўрмаган, нашрга тайёрланаётган китобларининг жадвал кўринишидаги маълумотини сизларга тақдим қиламиз.

 

Китобнинг номи

 

1.

«Нодир асллар».

Ҳаким термизий

Таржима

2.

«Янги ҳаёт» (Муридлар одоблари) Ҳаким термизий

Таржима

3.

«Уч бало»

(Ислом гиёҳвандлик, ароқхўрлик ва кашандаликка қарши)

Таълиф

4.

«Қазо ва қадар» тугалланмаган

Таълиф

5,6.

«Замонавий фиқҳий муомалалар баҳслари 1-2»  Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний

Дарсда таржима

7.

«Молиявий муомалалар»

Доктор Рафиқ Юнус Мисрий

Дарсда таржима

8.

«Мерос»

Шайх Муҳаммад Алий Собуний

Дарсда таржима

9.

«Закот»

Кувайт дин ишлари вазирлиги

Дарсда таржима

10.

«Тасаввуф ҳақида ҳақиқатлар»

Шайх Абдулқодир Ийсо

Дарсда таржима

11.

«Фиқҳий қоидалар»

Шайх Аҳмад Муҳаммад Зарқо

Дарсда таржима

12.

«Замонавий фиқҳий қоидалар»

Шайх Алий Аҳмад Надавий

Дарсда таржима

13.

«Замонавий молиявий муомалалар»

Шайх Ваҳба Зуҳайлий

Дарсда таржима

14.

«Авлавиёт фиқҳи»

Шайх Юсуф Қарзовий

Дарсда таржима

15.

«Тасаввуф қоидалари»

Шайх Аҳмад Зарруқ Фосий

Дарсда таржима

Аллоҳ таоло барчамизни илмга муҳаббатли ва амалда татбиқ этувчи солиҳ бандаларидан қилсин!

Manba: islom.uz

Киритилди: 22:30 18.09.2019. Ўқилди: 3433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!