Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дунё бўйлаб ноқонуний саёҳат: бухоролик жиноий гуруҳ фош этилди

Дунё бўйлаб ноқонуний саёҳат: бухоролик жиноий гуруҳ фош этилди

Инсон фарзанди ҳар бир ишга қўл урар экан, унинг натижасини кўзлайди. Шунга яраша меҳнат қилади. Бироқ гоҳо адашиб хатога ҳам йўл қўяди. Биргина уйловсизлик эса унга қимматга тушади.

Яқинда Бухоро шаҳар судида фуқаро Равшан Ботиров (исм-фамилиялар шартли равишда ўзгартирилди) қилмишига доир кўрилган жиноят иши тафсилоти ҳам ана шунга мисол бўла олади.

Судланувчи Равшан Ботиров бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқишда ифодаланган жиноятни қуйидагича содир этганликда айбланади.

У ўзида дунёнинг барча давлатларига чиқиш рухсатномаси бўлмаганини аниқ билса-да, 2018 йилнинг сентябрида ўзига олдиндан таниш бўлган фуқаро Ашраф Аббосов билан белгиланган тартибни бузиб, Туркия Республикасига чиқиш тўғрисида олдиндан ўзаро тил бириктириб, жиноий режа тузади. Уни амалга ошириш учун фуқаро Ботиров Аббосов билан биргаликда ўзининг автомобилида Қорақалпоғистон Республикаси Қозоғистон Россия Грузия йўналиши бўйича ҳаракатланишади.

2018 йил 26 сентябрда Грузия давлатига киришади. Улар қонунга хилоф тарзда Республика ҳудудидан хорижий давлатларга чиқиш учун рухсат ёзуви (стикер)ни расмийлаштирмасдан Туркиянинг Сарп чегара назорат ўтказиш маскани орқали Туркия давлатига чиқишади.

Қаҳрамонимизнинг чет элга саёҳатлари 2018 йилнинг 2 октябрига қадар давом этган. Сафар қаригач, улар яна юртига қайтиш учун шу транспорт воситасида Туркия Россия Грузия йўналиши бўйича ҳаракатланишади.

2018 йил 7 октябрда Ўзбекистон Республикасига кириб келаётганда масъул чегара ходимлари томонидан ҳужжатлар суриштирилади ва сирлари фош бўлади.

Судда судланувчи Равшан Ботиров ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдиради. Ҳукм ўқилди.

Судланувчи Равшан Ботировга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Киритилди: 11:13 19.04.2019. Ўқилди: 2129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!