Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ДСҚ 3500 та компанияни қасддан банкрот бўлишда гумон қилмоқда

ДСҚ  3500 та компанияни қасддан банкрот бўлишда гумон қилмоқда

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш мақсадида банкротлик эълон қилинган 3500 ҳолат аниқланганлигини маълум қилди.
ДСҚ матбуот хизмати маълумотларига кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан сунъий равишда умидсиз солиқ қарздорлигини юзага келтириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу жараёнларда асосан корхона таъсисчиси ва раҳбарлари фаол иштирок этаётганлиги қайд этилган.
Хусусан, сўнгги 3 йилда 4 минг нафар таъсисчи ва корхона раҳбари томонидан солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш мақсадида 3,5 мингта хўжалик субъекти ташкил этилган.
Натижада ушбу тоифадаги корхоналар бюджет олдида 6,7 трлн сўм умидсиз солиқ қарздорлигини ҳосил қилган ҳолда банкротлик асосида тугатилган.
Ҳозирда банкротлик асосида тугатилган корхоналар таъсисчилари томонидан янгидан корхоналар ташкил этилиши давом этмоқда.

Қўмита шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ДСҚ органлари томонидан мазкур субъектлар фаолияти қатъий назоратга олинганини билдирган. Шунингдек, тегишли тартибда назорат тадбирлари амалга оширилиб борилиши режалаштирилган.

Киритилди: 18:18 16.09.2021. Ўқилди: 2697 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!