Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Дори воситаларини ишлаб чиқараётган “яширин цех” фаолиятига чек қўйилди

Дори воситаларини ишлаб чиқараётган “яширин цех” фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Давлатобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.А. ва бошқалар Элҳон МФЙ ҳудудидаги уйида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, қалбаки дори воситаларини (“меновазин”, “этиловый спирт”, “йод” ва “бриллиантовый зелёный раствор”) ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, умумий қиймати 432,2 млн сўмлик дори воситалари, турли хил ёрлиқ, кукун ва ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:14 27.02.2021. Ўқилди: 2008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!