Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Диққат! Windows 7 операцион тизимининг ўлими санаси маълум қилинди

Диққат! Windows 7 операцион тизимининг ўлими санаси маълум қилинди

Ишлаб чиқарувчилар операцион тизимнинг эски вариантини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш орқали бирмунча янги ОТларни кенгроқ тарқатиш имконига эга бўлишади.

Microsoft компанияси Windows 7 ни қўллаб-қувватлашни 2020 йилнинг январида тўхтатишини маълум қилди. Компания бу ҳақда ўз фойдаланувчиларига аллақачон хабар жўнатишга улгурди.

Компания фойдалунчиларга 2020 йилнинг январига қадар Windows 10гача бўлган дастурларни юклаб олишни тавсия қилмоқда. Microsoft операцион тизимларнинг янада янги версиялари устида ишларни жадаллаштирган.

Windows 7нинг ишлаб чиқарилиши 2009 йилнинг 22 октябрида бошланган бўлиб, 10 йил давомида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатди. Net Applicationsммаълум қилишича, айни пайтда операцион тизимнинг ушбу версиясидан бутун дунё компьютерларининг 40 фоизида фойдаланилади.

life.ru

Киритилди: 21:40 22.03.2019. Ўқилди: 2699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!