Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Диққат! Ўзбекистонда 28 январдан айрим карантин чекловлари олиб ташланади

Диққат! Ўзбекистонда 28 январдан айрим карантин чекловлари олиб ташланади

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

Ушбу қарор сўнгги кунларда келиб тушган кўплаб маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, ҳалқимизни маданий хордиқ чиқаришлари учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

▪️ концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;

▪️концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;

▪️ концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда (маскада) бўлиш.

Шунингдек, ушбу қарор билан Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарори талаблари доирасида фаолиятни ташкил этилишига рухсат берилди.

Киритилди: 15:50 26.01.2021. Ўқилди: 9956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!