Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Диққат! Американи каламушлар босиб олишди

Диққат! Американи каламушлар босиб олишди

Нью-Йорк ва Чикаго ҳокимияти каламушларни йўқ қилишга катта куч сарфлади, бунда "каламуш спирти" ва махсус дорилардан фойдаланди, аммо айнан шу заҳарларнинг уларнинг янада кўпайиб кетишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “The Sun” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу сафарги мутант каламушлар, жуда катта бўлиб, оддий каламуш заҳарларига жуда чидамли. АҚШ расмийларининг маълумотларига кўра, ҳозир Нью-Йоркда икки миллион каламуш яшайди, бу саккиз миллион шаҳар аҳолисининг 25 фоизини ташкил қилади.

Кўпгина каламуш колониялари муваффақиятли йўқ қилинган бўлса ҳам, омон қолган каламушларнинг нимагадир эволютсия жараёни тезлашиб кетган ҳаттоки ўзларини заҳарлардан ҳимоя қиладиган хусусиятларни билиб олишган.

Ричмонд университети биология профессори ва каламушлар бўйича мутахассиси Жонатан Ричардсоннинг сўзларига кўра, янги супер каламушлар худди шу хусусиятларни мерос қилиб оладиган кўпроқ “ворис”ларни дунёга келтиради.

Маълум бўлишича, олимлар сичқонлар ва каламушларда заҳарларга қаршилик кўрсатадиган ўзига хос генларни топишган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, супер каламушларга қарши курашнинг калити бу турли усулларнинг уйғунлиги, шу жумладан, қуруқ муздан фойдаланиш (каламушларнинг яшаш жойларини карбонат ангидрид билан тўлдириш) ва уларнинг кўпайиш жараёнини назоратга олиш.

Аммо шаҳар зараркунандаларига қарши курашнинг энг самарали усули, олимларнинг таъкидлашича, бу ахлатни янада пухта йиғишни ва кемирувчилардан яхшироқ ҳимояланган контейнерларни ўрнатишдан иборат.

Киритилди: 20:45 12.12.2019. Ўқилди: 5822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!