Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Динозаврларнинг қирилиб кетишига астероид сабабми?

Динозаврларнинг қирилиб кетишига астероид сабабми?

АҚШда Йель университети олимлари динозаврларнинг қирилиб кетишига вулқон эмас, астероид асосий сабаб бўлганини исботлашди. Олимларнинг тадқиқоти баҳайбат рептилияларнинг йўқолиб кетиш сирига ойдинлик киритган.

Палеоклиматологларнинг аниқлашича, Ҳиндистонда жуда кўп вулқонлар отилиши мел-палеоген қирилишдан 66 миллион йил муқаддам биосферага таъсир кўрсатган.

Мутахассислар вулқон отилишининг аниқ вақтини денгизда тошга айланган жисмлар ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлишди. Улар ҳайвон қолдиқларидаги изотоплар таркиби карбонат ангидриднинг глобал концентрацияларидаги ўзгаришларга мос келишини ўрганишди. Шундан сўнг карбонат ангидриднинг иқлимга таъсирини моделлаштиришди. Буни қарангки, углерод отилиши Цельсий бўйича икки даража глобал исишга олиб келар экан. Бу эса улкан ҳайвонларнинг қирилиб кетишига етарли бўлмайди.

Киритилди: 19:41 24.01.2020. Ўқилди: 2725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!