Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Депутатлар бош вазир ва ҳукуматни истеъфога чиқаришди

Депутатлар бош вазир ва ҳукуматни истеъфога чиқаришди

Депутатлар Гаити бош вазири Жан-Анри Сеаннинг ҳукумат билан бирга истеъфосини қўллаб-қувватлади, дея хабар беради Haiti Libre газетаси.

Нашр маълумотларига кўра, парламент аъзолари 93 овоз билан қарорни маъқуллашган. Энди президент мамлакатнинг янги бош вазирини тайинлаши керак.

Ouest France нашри маълумотига кўра, ҳукумат иши фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган масалаларда ҳеч қандай натижага эришмаганлиги боис тўхтатилган.

Бундан олдин февраль ойида минглаб одамлар бутун мамлакат кўчаларида ҳукумат бошлиғига қарши норозилик билдиришган эди.

Киритилди: 05:03 20.03.2019. Ўқилди: 2317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!