Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Депутат бузилмай турган бинонинг суратини ижтимоий тармоққа жойлагандан бир кун ўтиб бино бузилди

Депутат бузилмай турган бинонинг суратини ижтимоий тармоққа жойлагандан бир кун ўтиб бино бузилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев кеча, 14 июн куни ўзининг ижтимоий тармоқдаги барча саҳифаларида Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида қонун ҳимояси остида бир бино бузилмай тургани ҳақида ёзиб сурат илова қилган эди. 

"Янгийўл шаҳар марказида (Шерматов кўчаси) жойлашган ушбу дорихона биноси Ўзбекистонда хусусий мулк дахлсизлигининг кафолатига айланмоқда. Бир неча йилдан буён бино эгаси бўлган тадбиркорга қўшнилари каби тенг шароитда мос ер ажратиб берилмаганлиги сабабли бино бугунги кунга қадар қонун ҳимояси остида бузилмай турибди. Фуқаро кўчмас мулкка бўлган ўз ҳуқуқларини талаб қилмоқда. Қанчалик қийин бўлмасин бироқ фуқаро ҳақ. Чунки мулк дахлсизлиги Конституция билан кафолатлаб қўйилган.

Кўрамиз субъектив омиллар Конституция ва қонунлардан устун келиб бино тадбиркорнинг норозилигига қарамай бузиладими ёки қонун ўз сўзини айтадими. Албатта қонун устун, қонун халқ, қонун давлатдир.

Кўзларни парда тўсмаса кўрамиз бу ёғини. Хусусий мулк дахлсиз, дахлсиз ва яна бир маротаба дахлсиз!", - деб ёзиб қуйидаги суратни жойлаган эди. 

Бугун, 15 июнда депутат "Изоҳга ҳожат йўқ" дея қуйидаги суратни ижтимоий тармоқларга жойлади. 

Ҳозирча нима сабабдан бундай бўлгани, бинонинг бузилишига депутат қолдирган пост сабабми ёки бошқами номаълум. Кузатамиз...

Киритилди: 23:04 15.06.2019. Ўқилди: 1966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!