Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Депортация қилинган фуқароларни қайтариш ва бу билан боғлик харажатларни ундириш тартиби белгиланди

Депортация қилинган фуқароларни қайтариш ва бу билан боғлик харажатларни ундириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори[313-сон]га кўра, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланади:

▫️депортация қилинган фуқаро Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтарилганда, қайтариш харажатларини фуқародан ундириб олиш;

▫️Миграция жамғармаси ҳисобидан тақдим этилган субсидия ва компенсация суммаларини қайтариб ундириш;

▫️1 йилгача муддат давомида ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда ишга юбориш бўйича хизматлар кўрсатмаслик.

Депортация қилинган фуқаролар қуйидагилар асосида қайтарилади:

▪️ уларнинг Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаати;

▪️ улар ва яқин қариндошларининг Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, ҳудудий филиалларига мурожаати;

▪️ хорижий давлатлар ваколатли органлари томонидан тақдим этилган депортация қилинган фуқаролар бўйича маълумотлар.

Депортация қилинган фуқаролар уларнинг транспорт харажатларини молиялаштириш орқали қайтарилади.

Фуқаронинг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг 1 иш кунида Миграция агентлиги ва фуқаро ўртасида қарз шартномаси тузилади.

Шартномага мувофиқ молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини 30 кун муддатда қоплаши лозим.

Киритилди: 20:43 13.05.2025. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!