Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Дембеле «Барселона» таклифини рад этди

Дембеле «Барселона» таклифини рад этди

«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле Каталония клубининг сўнгги таклифини ҳам рад этди, дея хабар бермоқда AS нашри.

Манба хабарига кўра, 25 ёшли франциялик футболчи Францияга қайтиш қарорига келган ва «ПСЖ» таклифини қабул қилган.

Қайд этилишича, Дембеле «Барса»ни тарк этиш қарорига келганини жамоадошларига айтган ва тез орада эркин агент сифатида жамоа билан хайрлашишини билдирган.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум каталонияликлар сафида жами 32 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 13та ассистга муаллифлик қилган. Футболчининг клуб билан амалдаги келишуви 30 июнь куни якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Усмон 2017 йил 105 млн евро эвазига «Боруссия»дан «Барса» сафига ўтган эди. Унгача эса 2015-16 йиллар Франциянинг «Ренн» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 20:39 26.05.2022. Ўқилди: 3037 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!