Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Давлат улуши бор бозорлар ва савдо комплекслари замонавий кўринишга келтирилади

Давлат улуши бор бозорлар ва савдо комплекслари замонавий кўринишга келтирилади

«Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

Фармонга асосан, уч ой муддатда бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

  • бозорлар ва савдо комплекслари аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари қошида бозор ва савдо комплексларини сотишдан олдин тайёрлаш ишларини амалга ошириш бўйича бошқарув компанияларини ташкил этиш;
  • илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган бозор ва савдо комплексларини замонавий кўринишга келтириш, санитария-гигиена талаблари даражасида сақлаш, бозор фаолияти учун зарур инфратузилмани шакллантириш;
  • бозор ва савдо комплексларидаги хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш.

Ҳужжат билан, давлат унитар корхоналари хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда, уларнинг давлат акция пакетини сотиш ҳам белгиланди.

Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.

Давлат объектларини «ноль» харид қийматида сотиш амалиёти бекор қилинади ва улар ўз ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорларига асосан инвестиция ҳамда ижтимоий мажбуриятлар асосида «1 сўм» бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади.

Киритилди: 09:22 28.10.2020. Ўқилди: 2089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!