Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Даниялик футболчи Кристиан Эриксоннинг юраги тўхтаб қолгани маълум бўлди

Даниялик футболчи Кристиан Эриксоннинг юраги тўхтаб қолгани маълум бўлди

Даниялик яримҳимоячи Кристиан Эриксеннинг Евро-2020да Финляндияга қарши ўйин пайтида юраги тўхтаб қолди. Бу ҳақда РИА Новости футбол бўйича Дания терма жамоаси мураббийи Каспер Юлманнга асосланиб хабар берди.

Унга кўра, ушбу воқеадан кейин жамоа футболчилари карахт ҳолатга тушиб қолишган. Мураббийлар штаби Бельгия терма жамоасига қарши ўйинда футболчиларни формага келтириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

«Футболчилар нима бўлганини билишмасди, эҳтимол улар энг яқин дўстини йўқотиб қўйишгандек эди. Назаримда, биз ўйнамаслигимиз керак эди, аммо қарор қабул қилиш қийин эди. Балки биз автобусга чиқиб стадионни тарк этишимиз керакмиди», - деб ўйлайди мураббий.

Аввалроқ Санкт-Петербург касалхонасига ётқизилган Эриксеннинг аҳволи барқарорлигича қолаётгани маълум бўлганди.

Киритилди: 21:17 13.06.2021. Ўқилди: 3885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!