Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Данияда Қуръонга ҳурмат марши бўлиб ўтди

Данияда Қуръонга ҳурмат марши бўлиб ўтди

Дания пойтахти Копенгагенда радикал сиёсатчи Расмус Палуданнинг Қуръони Каримга кўрсатган ҳурматсизлигига қарши марш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Акцияда қатнашганлар муқаддас китобларни ёқиш тақиқланиши ва икки йил аввал бекор қилинган эътиқодга ҳақорат қонуни қайтадан жорий этилиши учун имзо тўплади. Бу имзолар сиёсатчиларга топширилиши айтилди.

Stram Kurs партияси етакчиси Расмус Палудан бир неча кун аввал пойтахтнинг мусулмонлар зич яшайдиган Ноэрребро мавзесига келиб, Қуръони Каримни осмонга ирғитган, шундан кейини муқаддас китобни оёғи билан эзган. Мамлакат бош вазири Ларс Лёкке Расмуссен унинг ҳаракатини маъносиз провокация деб атаб, уни халқ орасида фитна тарқатишга уринишда айблади.

Палудан 22 март куни Дания парламенти олдида ўқилган жума намозига эътироз билдириб, Қуръони Каримни ёққан эди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 07:57 21.04.2019. Ўқилди: 1545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!