Дания ўзининг қуролсиз аскарларини Украинага машғулотлар учун жўнатмоқчи. Бу ҳақда қуруқликдаги қўшинлар бошлиғи Питер Боесен ТV 2 телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.Унинг сўзларига кўра, Дания аскарлари Украина Қуролли кучларидан, биринчи навбатда, дронлардан фойдаланган ҳолда уруш тажрибасини ўрганишлари керак. Курс дастури 1-2 ҳафтага мўлжалланган.
Данияликлар олдинги чизиқдан сезиларли масофада, эҳтимол Украина ғарбидаги ўқув марказларида жойлашган бўлади. Бойсеннинг сўзларига кўра, машғулотлар шу йилнинг ёзида бошланиши мумкин. Ушбу курсларда қанча аскар қатнашиши ҳозирча маълум эмас.
Россиянинг Даниядаги элчиси Владимир Барбин бу хабарга жавобан Копенгагеннинг қарори “дания аскарларининг ҳаётини хавф остига қўйишини” айтди. Ахир, Барбиннинг сўзларига кўра, Украина ҳудудидаги барча ҳарбий объэктлар Россия армияси, жумладан, мамлакат ғарбидаги ўқув марказлари учун "қонуний нишон" ҳисобланади.