Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дамашқда иккита “мина” портлади

Дамашқда  иккита “мина” портлади

Маълум қилинишича, шаҳарнинг Раис кўприги яқинида қўйилган иккита “мина” портлаган. Бундан асосий нишон Сурия армияси аскарлари минган автобус бўлган. Портлаш оқибатида 14 ҳарбий ҳалок бўлди. Шунингдек, уч киши оғир яралангани хабар қилинмоқда. Ҳозирча тинч аҳоли вакиллари жабрлангани ҳақида маълумот йўқ.

Баъзи манбаларда таъкидланишича, учинчи бомба портламай қолган. Уни армия саперлари зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Маҳаллий эксперт Ҳусам Шуайб теракт эрта тонгда содир этилганини айтган. Бу вақтда кўча гавжум бўлган.

Киритилди: 02:20 21.10.2021. Ўқилди: 1989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!