Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғадими?

Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғадими?

Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудуди - Қорақалпоғистонга Кавказ районларидан нам ҳаво оқими киради, натижада об-ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 14 февралда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво 9-14 даража илиққача, республика шимолида 2-7 даражагача илийди.

15 февралда нам ҳаво оқимининг таъсири мамлакатнинг катта қисмига тарқалади, республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб ўтади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

16 февралда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик тўхтайди. Фақат Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб туради.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ атрофида, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Киритилди: 14:38 14.02.2020. Ўқилди: 3777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!