Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Даҳшатли ЙТҲ: Жиззахда маст ҳолда ётган қизни бир нечта автомобиль босиб кетди (видео)

Даҳшатли ЙТҲ: Жиззахда маст ҳолда ётган қизни бир нечта автомобиль босиб кетди (видео)

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат тунги 02:05 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент—Термиз» автомобиль йўлининг 1033-километрида маст ҳолда ётган қизни Isuzu юк машинаси босиб кетди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Марказий студия» ахборот дастури хабар берди.

Маълум қилинишича, Зарбдор тумани «Нурафшон» ҚФЙда яшовчи 1997 йилда туғилган Сарвиноз Бобонова йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ётганлиги сабабли Isuzu юк машинаси уни босиб кетган. Шундан сўнг ҳайдовчи 100 метр юриб тўхтаган ва воқеани ҳеч ким кўрмади, деб ўйлаб, у ердан кетиб қолган.

Аниқланишича, Isuzu’дан кейин йўлда ётган қизни яна бир нечта транспорт воситаси босиб ўтган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида Isuzu’ни Самарқанд вилоятида яшовчи 1966 йилда туғилган ҳайдовчи бошқаргани аниқланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:41 03.12.2019. Ўқилди: 4941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!