Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Даҳшатли фожиа! 8 киши аянчли ўлим топди

Даҳшатли фожиа! 8 киши аянчли ўлим топди

Якшанба куни Покистон шимоли-ғарбидаги Дера-Исмоил-Хон шаҳрида содир этилган экстремистик ҳужум натижасида камида саккиз киши ҳалок бўлган, яна 30 га яқин киши жароҳат олган. Бу ҳақда “Ал-Жазира” телеканали хабар бермоқда.

Ҳудуд полицияси раҳбари Салим Риазнинг маълум қилишича, мотоциклларда келган экстремистлар дастлаб шаҳарнинг ғарбий қисмидаги назорат пунктига ҳужум қилиб, икки нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ўлдирган. Ҳужумни амалга оширган тўрт жангари воқеа жойидан қочишга улгурган.

Полиция ходимлари жасадларини шифохонага етказилаётган вақтда эса иккинчи ҳужум амалга оширилган. Шифохонага кираверишда ҳудкуш террорчи аёл ўзини портлатиб юборган. Оқибатда икки нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва тўрт нафар тинч аҳоли қурбон бўлди. Телеканал маълумотига кўра, тахминан 30 киши жароҳат олган.

Ҳужумлар учун масъулиятни Покистон Толибон ҳаракати (Теҳрик-и-Талибан Покистон) ўз зиммасига олди.

Киритилди: 16:49 21.07.2019. Ўқилди: 4004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!