Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Даҳшат! Шифокорлар хатолик сабаб 73 ёшли аёлнинг соғлом икки буйрагини олиб ташлашди

Даҳшат! Шифокорлар хатолик сабаб 73 ёшли аёлнинг соғлом икки буйрагини олиб ташлашди

АҚШнинг Колорадо университети шифокорлари хатолик сабаб, 73 ёшли аёлнинг иккала буйрагини олиб ташлашди.

Колорадо штати фуқароси Линди Вулли "Fox31" телеканалига берган интервьюсида 2018 йилнинг март ойида шифокорлар унга буйрак саратони ташхисини қўйиб, май ойида иккала буйрагини ҳам олиб ташлаганини айтган.

“Тасаввур қилинг, аввалроқ сизга саратон ташхисини қўйиб иккала буйрагингизни ҳам олиб ташлаган шифокорлар кейинчалик ҳеч қандай саратон бўлмаганини айтса, қандай ҳолатга тушар эдингиз?” – деди Линди Вулли телеканал мухбирига.

Маълум бўлишича, жарроҳлик амалиётидан сўнг аёлда ўтказилган биопсия натижалари яхши чиққан ва ҳеч қайси буйрагида саратон кузатилмаган.

Шифокорларнинг хатоси туфайли Линди Вулли ҳафтада уч маротаба тўрт соат давом этадиган диализ даволаш курсидан ўтиши керак.

“Ҳаётим бутунлай ўзгариб кетди. Диализ курслари дам олишга чиқиладиган пикник эмас, булар ҳаётимни ўғирламоқда”, – деди аёл.

Ҳозир Линди Вулли камида битта буйрак трансплантациясига муҳтож. Бунинг учун эса Қўшма штатларда ўртача етти йил кутиш керак. 

Киритилди: 15:13 17.11.2018. Ўқилди: 1715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!