Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Даҳшат! Қотил арилар 8 ёшли қизчани ўлдирди

Даҳшат! Қотил арилар 8 ёшли қизчани ўлдирди

Аввалроқ қотил гигант шохлилар деб аталаётган заҳарли арилар пайдо бўлгани ҳақида хабар бергандик.

"Daily Mail"нинг ёзишича, Малайзияда шундай арилардан бири саккиз ёшли қизчани чақиб ўлдирди.

Ари бута ёнида ўйнаб юрган болаларга ҳужум қилди. Болакайлар арининг уясини топишганди. Арилар ҳужум қилганида қизнинг дўстлари қочиб кетишди, қизалоқ эса қочишга улгурмади. Натижада "қотил гигант шохли" қизчани 65 марта чаққан.

Қизнинг укаси ҳам арилар ҳужумидан яраланган бўлиб, онасига нима бўлганини айтиб берди. Аёл қизи ва ўғлини касалхонага олиб кетди. Аммо шифокорлар қизга ёрдам бера олишмади: у ўша кеча вафот этди. Шифокорларнинг фикрига кўра, ўлим сабаби — арининг узун шохлари ички органларни шикастлаган.

Киритилди: 12:47 04.06.2020. Ўқилди: 6838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!