Бугун 21 апрель, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Даҳшат! Наманганлик аёл жаз­мани билан биргаликда эрини ўлдириб, Қозоғистонга қочиб кетгани ростми?

Даҳшат! Наманганлик аёл жаз­мани билан биргаликда эрини ўлдириб, Қозоғистонга қочиб кетгани ростми?

Яқинда интернет тармоқла рида Наманганлик аёл жаз мани билан биргаликда эрини ўлдириб, Қозоғистонга қочиб кетгани ҳақида шов-шувли, ваҳимали хабарлар тарқал ди. Хабарларга кўра, январь ойининг охирги кунлари Чортоқда тоғни урса талқон қиладиган йигит бир кечада дом-дараксиз йўқолган, тўрт кундан сўнг унинг жасади каналдан топилган. Йигит нинг ёстиқдоши эса эрининг қариндоши билан қочиб кет ган. Ақлга сиғмайдиган, ўзбек оиласига тўғри келмайдиган миш-мишлар.

Бу ҳолатга аниқлик кири тиш мақсадида Фуқаролар нинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини муво фиқлаштириш бўйича Чортоқ тумани кенгаши мутасаддила рига учрашдик.

Дарҳақиқат, шунга яқин воқеа рўй берди, дей ди кенгаш раисининг ўрин босари Сабоҳат Умарова. Бу бўйича ҳуқуқни му ҳофаза этувчи идоралар тер гов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Дастлабки олинган маълумотлар асосида биз ҳам воқеа юз берган ма ҳалла фуқаролар йиғинларида бўлдик, ўргандик. Очиғи, эр- хотин яшаган маҳалла бошқа, қотиллик содир этилган ма ҳалла бошқа, жиноят қуроли топилган ҳудуд тамоман ўзга. Тергов-суриштирув ишларига халақит бермаслик мақсадида аниқ манзил ҳамда исм-ша рифларни ҳозирча очиқлага нимиз йўқ.

Қабоҳат йўлига қадам

Шундан сўнг воқеа тафси лотлари баён этилган тезкор маълумотлар билан таниш дик: Дилмурод (мақоладаги барча исмлар ўзгартирилган) ва Нигора 30 ёшни уриб қўй ган эру хотин, ўз хоҳишла ри билан турмуш қуришган. Аҳил-иноқ яшаётган бу жуфт ликнинг шириндан-шакар 2 нафар фарзанди бор. Лекин нима бўлдию, охирги бир ой ичида Дилмуроднинг кўнгли га шубҳа оралади. У ёстиқ дошини ўз амакисининг ўғли Валига рашк қила бошлади. Балки бунга қандайдир сабаб лари бўлгандир. Бу масалага ҳали вақти келиб ойдинлик киритилади. Лекин рашк ту файли айнан бошланган жан жал шу йилнинг 18 январь куни авжига чиқди.

Ўша куни Дилмуроднинг бироз кайфи бор эди. Уйига келиб, яна турмуш ўртоғини қийин-қистовга олди. Ниго ра эса уйидан чиқиб кетди. Эр унинг ортидан қидиришга тушди. Шунда жияни Вали унга қўнғироқ қилиб, гап лашиб олиш учун ўз уйига чақирди. Афсуски, бу ерда уни ажал кутиб турган эди. Амакисининг уйида жанжал кучайиб, вазият жиддийлаш ди. Буни олдиндан тахмин қилган Вали холасининг ўғли Маликка темир болта бериб, Дилмурод келиб, жанжал қи лиши билан унинг бош қис мига болта билан қасддан уриши ҳақида кўрсатма бер ганди. Соат 21:30 ларда ама кисининг уйига кириб келган Дилмурод турмуш ўртоғи Нигора ва Вали ўртасидаги ишқий муносабатларни ама киси Хаким билан муҳокама қилаётган вақтида Вали ҳам жанжалга аралашди. Шу пайт Малик пайт пойлаб қўлидаги темир болта билан Дилмурод нинг бошига бир марта урди. Дилмурод мувозанатини йў қотгач амакиси Ҳаким ҳам болтани олиб, Дилмуроднинг бошига 2 марта урди. Ерга йиқилгандан сўнг ҳам Вали йигитнинг бошига қасддан тепган. Бу каби зарбалар на тижасида Дилмурод воқеа жойида вафот этди. Шундан сўнг ота-ўғил ва жиян жиноят изларини яшириш мақсадида жасадни кўрпага ва полиэти лен қопга ўраб, ўзларининг автомашинаси юкхонасига солишади ва Наманган шаҳар Машад маҳалласи ҳуду дидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналига ташлаб юборишади. Жиноят қуроли темир болтани эса Чортоқ тумани Гулшан маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган Чор тоқ сой ариғи қирғоғига улоқтиришади.

Касалини яширсанг, иситмаси ошкора

Дилмурод бедарак йўқол ганидан ташвишланган ота си орадан маълум вақт ўтгач, туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Марҳумнинг жасади эса шу йил 27 январь куни Шимолий Фарғона каналининг Тўрақўр ғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудидан кўрпа ва полиэти ленга ўралган ҳолатда тан жа роҳатлари билан топилган.

Хуллас, воқеанинг қисқача тафсилоти шундай. Мазкур ҳолат юзасидан гумонланув чиларнинг аксарияти қўлга олинган. Бироқ воқеанинг асосий иштирокчилари Вали ҳамда Нигора терговдан яши риниб, Қозоғистонга бирга ликда қочиб кетишган. Улар га нисбатан қидирув эълон қилинди. Шу ўринда таъкид лаш жоизки, мазкур жиноят иши вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими иш юритувига олинди. Шунингдек, жиноят иши бўйича тергов Бош про куратура назоратида.

Кўпчиликни ўйлантираёт ган саволлар бор. Наҳотки, бир оилада рашк туфайли юз берган давомли жанжаллар дан маҳалла-кўй, қўни-қўш ни бехабар бўлса? Ҳайвоний ҳирсни деб одам ўз жигари, қондошини ўлдиришгача бо радими? Нигора (бу ном би лан атаганимиз учун барча Нигора исмли хотин-қизлар дан узр сўраймиз) қандай ту бан аёл эканки, турмуш ўрто ғи, фарзандларини босқилаб, хиёнатга юз тутса?!

Биздаги маълумотларга кўра, амакиваччасининг ни коҳидаги завжасига, яъни ўз янгасига кўз тиккан Вали эндигина 27 ёшга қадам қўяётган, ҳали уйланмаган бўз йигит экан. Балки бу асоссиз гумондир. Қанийди, шундай бўлиб чиқса! Лекин оғиз га тушган икки ёшнинг бу гун ҳуқуқни мухофаза этувчи идоралардан қочиб, ўзга юрт ларда бирга яшириниб юрга нининг ўзи шубҳали эмасми? Ишончимиз комилки, тез ора да ҳақиқат юзага чиқади ва бир инсон умрига зомин бўл ганлар адолатли жазога торти лади.

Киритилди: 17:35 11.02.2019. Ўқилди: 2605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!