Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Даҳшат! Ҳамшира 8 нафар гўдакнинг ўлимида ва яна 10 нафар боланинг ҳаётига суиқасд қилишда айбланмоқда

Даҳшат! Ҳамшира 8 нафар гўдакнинг ўлимида ва яна 10 нафар боланинг ҳаётига суиқасд қилишда айбланмоқда

Британиянинг Честер шаҳри полицияси 28 ёшли ҳамшира Люси Летбини ҳибсга олди. У 8 нафар гўдакнинг ўлимида ва яна 10 нафар гўдакнинг ҳаётига суиқасд қилишда айбланмоқда.

Айни дамда полиция 2015-2016 йилларда Честер графлиги касалхонасида содир бўлган 17 гўдакнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатларни синчиклаб ўрганмоқда.

Агар 8 нафар гўдак ўлимида Люси Летбининг айби тасдиқланса у Британия тарихида энг оммавий болалар қотили бўлади, деб ёзмоқда The Sun нашри.

Люси Летбини гумон қилиш у ишлайдиган шифохонанинг неонатал бўлимида болалар ўлими статистикаси ёмонлашганидан сўнг бошланган. Кузатувлар натижасида Честер касалхонасида бир неча йил давомида муддатидан олдин туғилган гўдаклар ўлими 10%га ошгани аниқланган. Шунингдек уларнинг бир начаси қўл ва оёқларида номаълум доғлар борлини аниқланган.  Шундан сўнг вазиятни синчиклаб ўрганиш учун шифохона маъмурияти полицияга мурожаат қилган.

Ҳамшира Люси Летби 2011 йилда Честер университетини тугатиб иш фаолиятини бошлаган. Ҳамкасабалари у ҳақида жуда яхши фикрда бўлган. Унинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқларда гўдаклар билан боғлий бир неча гуруҳларга аъзо бўлган. У бир ўзи 3та мушуклари билан 3 хонали уйда яшаган.

Киритилди: 19:00 23.11.2020. Ўқилди: 4440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!