Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Даҳшат! Боғчага келган эркак тарбиячи аёлни 22 марта пичоқлади

Даҳшат! Боғчага келган эркак тарбиячи аёлни 22 марта пичоқлади

Костанайда (Қозоғистон) болалар боғчаси ҳудудида ўта оғир жиноят содир этилди. Қотилликка уриниш тўғрисидаги иш вилоятнинг махсус жиноий судида кўриб чиқила бошлади, деб хабар беради “alau.kz”.

Жиноят 17 сентябр куни содир бўлган. Прокуратура маълумотларига кўра, Ануарбек Туребаев, тахминан соат ўн бирда маст ҳолда ўзи бирга яшовчи аёл билан гаплашиб олмоқчи бўлган. Бунинг учун эса у ўша аёл тарбиячи бўлиб ишлайдиган боғчага келган.

“Можаро пайтида эркак Сагинбаева билан можарога бориб, унинг юзига мушт билан урган. Шунингдек, етарли куч билан камида 22 марта аёлнинг бош, кўкрак, қорин, бўйин, елка қисмларига пичоқ билан урган, шунингдек, кўкрагига зарба берган», – деди прокурор Амангелди Рахметжанов.

Маълум бўлишича, Ануарбек доим ўзи билан пичоқ олиб юради ва уни қорамол сўйиш учун ишлатади. 32 ёшли аёл кўплаб жароҳатларга қарамай, тирик қолди. Чунки эркак аёлни калтаклай бошлаганида гувоҳлар томонидан ўз вақтида ёрдам берилган. Энди Туребаев қотилликка уринишда айбланмоқда.

Ануарбек Туребаев судда айбини тан олди, аммо аёлни ўлдиришни истамаганини таъкидлади.

Маълум бўлишича, эркак жабрдийда аёл билан 11 йил бирга яшаган ва уларнинг умумий ўғли бор.

Киритилди: 10:42 13.12.2019. Ўқилди: 5369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!