Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

"COVID" одамларнинг феъл-атворини ўзгартирдими?

"COVID" одамларнинг феъл-атворини ўзгартирдими?

Америкалик тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ёшлар кўпроқ стрессга мойил бўлиб, ишончсиз бўлиб қолишган, дея маълум қилмоқда Vaksinauz телеграм канали.

Тадқиқотга кўра, COVID пандемиясининг таъсири шунчалик чуқур бўлганки, у одамларнинг феъл-атворини ўзгартирган.

Илгари психологлар зилзилалар ёки бўронлар каби жамоавий стрессли ҳолатлар ва шахсият ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни топа олишмаган эди. Бироқ, йўқотишлар ёки узоқ муддатли ижтимоий изоляция одамларга таъсир қилганга ўхшайди.

"Ёшлар инжиқроқ ва стрессга мойил, ишончсиз, ҳамкорлик қилишдан қочадиган, масъулиятсиз бўлиб қолишди", дейди Флорида университети тиббиёт коллежи профессори Анжелина Сутин бошчилигидаги тадқиқот муаллифлари.

Сутин ва унинг ҳамкасблари «Американи тушуниш» онлайн сўровида қатнашган 7109 нафар кишининг феъл-атворини пандемиядан олдин ва пандемия давомида ўтказилган сўровлар асосида баҳолашган. Иштирокчилар бешта хусусиятни — невротизм, экстраверсия, очиқлик, хушмуомалалик ва виждонлиликни ўлчайдиган кенг қўлланиладиган шахсий тестларни тўлдиришган.

Киритилди: 22:45 30.09.2022. Ўқилди: 2375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!