Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Cобиқ разведка раҳбари:”Коронавирус Ухан лабараториясидан келиб чиққан бўлиши мумкин”

Cобиқ разведка раҳбари:”Коронавирус Ухан лабараториясидан келиб чиққан бўлиши мумкин”

Буюк Британия разведкасини 2004 йилгача бошқарган Сер Ричард Дирлав коронавирус пандемияси Хитойнинг Ухандаги лабараториядан тасодифан келиб чиққан бўлиши мумкинлигиниhttps://ria.ru/20200604/1572451993.html айтмоқда.

Дирлав “Daily Telegraph” газетасига берган интервьюсида коронавируснинг келиб чиққан жойи олдин тахмин қилинганидек Ухандаги ёввойи ҳайвонлар бозори эмас, балки бу шаҳардаги лабаратория эканлигини таъкидлаган. У бу фикрларини британиялик ва норвегиялик тадқиқотчиларнинг баҳс-мунозарларга сабаб бўлган ўрганишларига таяниб баён қилган.

Уханда “Ухань касалликларни назорат қилиш маркази” ва “Ухань вирусология институти” деб аталувчи иккита лабаратория мавжуд бўлиб,улар олдин кўршапалаклар ва коронавирус устида тадқиқотлар олиб боришган. Вирус келиб чиққан шаҳарда бу икки лабараториянинг мавжудлиги COVID -19 инсон хатоси маҳсули эканлиги борасидаги шубҳаларни илгари суришга сабаб бўлди. Ушбу тахминларга кўра,коронавирус текширувлар жараёнида тасодифан маҳаллий аҳоли орасига етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус лабараториядан келиб чиққани ҳақидаги назарияларни АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам қўллаб-қувватлаган. АҚШ давлат котиби Майк Помпео эса вируснинг инсон томонидан яратилган касаллик эканига “катта асослар” мавжудлигини таъкидлаган.

Аммо \дунёдаги кўплаб олимлар бу тахминларни қоралашган ва бир қанча илмий нашрларда босилган тадқиқотларда бу қарашлар рад этилган. Масалан,Британиянинг тиббиётга оид “The Lanset” журналида босилган тадқиқот натижаларида айтилишича,коронавирусга чалинган дастблабки 41 кишидан 27 тасининг ушбу касалликни ёввойи ҳайвонлар бозоридан юқтириб олганлигини аниқлашга муваффақ бўлинган. Бу эса вируснинг келиб чиқишида инсон омили роль ўйнамаган деган дастлабки назарияларни асослайди.

Буюк Британия ҳукумати ҳам коронавирус лабараториядан келиб чиққанига ҳеч қандай асос йўқ эканлигини таъкидлаган.

Киритилди: 11:15 06.06.2020. Ўқилди: 6148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!