Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чортоқлик икки нафар маъсулиятсиз “ота” га маъмурий жазо қўлланилди

Чортоқлик икки нафар маъсулиятсиз “ота” га маъмурий жазо қўлланилди

Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги сайёр суд қарорига кўра оталик бурчини унутган икки нафар шахс ўн беш суткалик маъмурий қамоққа тортилди. Бу ҳақда МИБ Наманган вилоят бошқармасининг aniq.uz га маълум қилди.

Сайёр судда аниқланишича, туманнинг Наврўз маҳалласида яшовчи А.Т фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суднинг 2010 йил 1 апрелдаги қарорига кўра бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши кўрсатиб ўтилган. Лекин, унинг бу мажбуриятга панжа орасидан қараб, тўловни вақтида амалга оширмай келади. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига қарздорлик 18.437.028 сўмга бориб етади. Бир неча бор Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочиларининг огоҳлантиришига қарамай қарздорлик бартараф этилмади. Натижада фуқаро А.Т га нисбатан 28 январь куни куни бўлиб ўтган сайёр судда тегишли қарор қабул қилинди.

Ёки Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2015 йил 24 мартдаги буйруғига кўра, Чортоқ тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи У. И ундирувчи Х. Ш фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлса-да, қарздорлик 7.618.985 сўмга бориб етади. Унга ҳам тегишли тартибда сайёр судда маъмурий чора қўлланилди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ишлари юзасидан чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Киритилди: 11:39 05.02.2019. Ўқилди: 1730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!