Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

«Чорсу» меҳмонхонасини БАА компанияси харид қилди

«Чорсу» меҳмонхонасини БАА компанияси харид қилди

Мажмуа шу йил январида қайтадан сотувга қўйилган, инвестицион мажбуриятлар билан бирга бошланғич нархи 1 сўм этиб белгиланган эди.

E-ijro Auksion маълумотига таяниб Spot берган хабарга кўра, меҳмонхона февраль ойида 16,9 млрд сўмга сотилган.

10 соатдан ортиқроқ давом этган аукцион ғолиби – 16,9 млрд сўм таклиф қилган, бош штаб-квартираси Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган «Ittihad International Investment LLC» компанияси бўлган.

Аукцион чоғида «Fajr Mustaqbal General Trading LLC» бундан бироз камроқ сумма – 16,8 млрд сўм таклиф қилган.

Аукцион шартига кўра, сармоядорга 2 йил мобайнида ҳукумат кафолатларисиз камида 25 млн долларга тенг эквивалентда инвестициялар киритиши, 3 юлдузли меҳмонхона хизматини ташкил этиши ҳамда 150та янги иш ўрни яратиш талаблари қўйилганди.

Шунингдек, активнинг янги хўжайини мажмуанинг асосий фаолият йўналиши (меҳмонхона хизматлари)ни 10 йил давомида ўзгартирмаслик мажбуриятини олган. Мажмуанинг бир қисмида (умумий майдонининг 50 фоиздан ошмаган ҳудудда) бизнес-марказ хизматларини кўрсатишга рухсат берилади.

Агар бино бузиладиган бўлса, янгисининг дизайни аввалгиси билан бир хил бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, «Чорсу» меҳмонхона мажмуаси 2018 йил мартида «Inter Tourism» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонага 2017 – 2019 йиллар мобайнида ҳукумат кафолатисиз 33 млн доллар миқдорида инвестиция киритиш орқали 270 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини қуриш ва 350 та янги иш ўрнини яратиш шарти билан сотилган эди.

Бу ерда Эски шаҳар номли туристик марказ қурилиши режалаштирилганди.

Аммо хорижий корхона олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида бажармагани сабабли, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинди. Сўнг мажмуа қайтадан аукционга чиқарилди.

Киритилди: 09:10 28.05.2020. Ўқилди: 4052 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!