Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Чиройли авторақам сотуви бўйича янги рекорд ўрнатилди

Чиройли авторақам сотуви бўйича янги рекорд ўрнатилди

Ўзбекистонда чиройли авторақам сотилиши бўйича янги рекорд ўрнатилди, деб хабар бермоқда Spot Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси маълумотларига таяниб.

2021 йилнинг дастлабки 6 ойида ўзбекистонликлар 70 мингдан ортиқ чиройли авторақамлар сотиб олишга жами 139 миллиард сўм сарфлаган. Бу чиройли авторақамлар сотувга чиқарила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 3 баробарга, ҳажми бўйича 50,6 фоизга ўсган.

Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 миллион сўмни ташкил қилган.

Маълумот учун, 2020 йилда онлайн аукционлар орқали 243 миллиард сўмлик, 2019 йилда эса 156,1 миллиард сўмлик чиройли рақамлар сотилганди.

Киритилди: 20:48 11.07.2021. Ўқилди: 6028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!