Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чироқчида қатор фуқароларга жиноят иши қўзғатилди, ЙПХ инспекторига нисбатан хизмат текшируви бошланди

Чироқчида қатор фуқароларга жиноят иши қўзғатилди, ЙПХ инспекторига нисбатан хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ЙПХ ходими камера кўтарган одамлар қуршовида қолиб кетгани тасвирланган видеолар тарқалди. Видеохабарда воқеа Қашқадарёнинг Чироқчи туманида бўлгани, ЙПХ ходими маст экани, одамлар унинг жазоланишини талаб қилаётгани айтилган.

Воқеа 11 январь куни Чироқчи туманидаги «Микрокредитбанк» биноси олдида юз берган. ЙПХ катта инспектори катта сержант Н.Ярматов 11 январь куни соат 14:20ларда Чироқчи тумани «Микрокредит банк» рўпарасида ўрнатилган 3.27 йўл белгисига амал қилмасдан тўхтаб турган «Лабо» русумли автомашина ҳайдовчиси Шоҳрух Нуримов «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 7 ва 92-бандларида кўрсатилган қоидабузарликни содир этгани учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдончасига қўйиш мақсадида олиб кетган.

У автомашинани жарима майдончасига олиб кетаётган вақтида ўзига тегишли бўлган «Спарк» русумли автомашинани мажбурий тўхташ чироқларини ёқиб «Микрокредит банк» рўпарасида ўрнатилган 3.27 йўл белгиси таъсир доирасида қолдириб кетган. У жарима майдончасидан қайтиб келгач, Ш.Нуримов ЙПХ инспекторидан ўзига ўзи маъмурий баённома расмийлаштиришни талаб қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори, катта сержант Н.Ярматовга нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Ўз навбатида, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани прокуратураси томонидан «2020 йил 11 январь куни Ш.Нуримов ва бошқаларнинг ҳаракатларида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш ва фаол қатнашиш, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш каби ижтимоий хавфли қилмишлар аломатлари мавжудлиги сабабли мазкур ҳолат юзасидан» 17 январь куни Жиноят кодексининг 139-моддаси («Туҳмат») 3-қисми «г» банди ва 277-моддаси («Безорилик») 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Киритилди: 18:30 18.01.2020. Ўқилди: 2399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!