Бугун 20 февраль, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Чиноздаги хонадондан 4 минг долларни ўғирлаб кетган уч шахс қўлга тушди

Чиноздаги хонадондан 4 минг долларни ўғирлаб кетган уч шахс қўлга тушди

2019 йил 7 февраль куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи Б.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 5 февраль куни соат 10:00 дан 11:10 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс унинг уйига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонасидан 600 000 сўм пули ва 4 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент тумани Қизғалдоқ маҳалласида яшовчи Б.Б., Чиноз тумани Хўжа маҳалласида яшовчи А.Ж. ва Зангиота тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи М.Х. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:44 11.02.2019. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!