Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Чилонзорда 2617 дона “тропикамид”нинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди

Чилонзорда 2617 дона “тропикамид”нинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди

Сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширин йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда. Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “тропикамид” дори воситаларининг ноқонуний савдосига барҳам берилди.

Чилонзор тумани Олмазор метро бекати яқинида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаролар Б.З. ва Х.Б.лар 1617 дона тропикамид дори воситаларини 55 миллион сўмга шартли харидорга пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.    

Шунингдек, қонунбузарлардан кўрик давомида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 290 минг сўмлик 193 дона ҳомиладорликни аниқловчи тестлар ва “цитеал” номли дори воситаси ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Яна бир ҳолатда, Қатортол кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. 1000 дона тропикамид дори воситаларини 32,5 миллион сўмга шартли харидорга ноқонуний тарзда сотаётганида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 18:05 14.10.2019. Ўқилди: 1961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!