Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чилим чеккан одамларга коронавирус юқмаслиги ростми?

Чилим чеккан одамларга коронавирус юқмаслиги ростми?

Сигаретга ўхшаш воситалар туридан бири кальян (чилим) чекиш, бу ҳам чекувчиликнинг бир тури ҳисобланади. 

Бу ҳолатлар инсон организмида турли ўзгаришларни келтириб чиқариб, сурункали равишда қўлланилиш оқибатида ўпканинг жароҳатланишлари келиб чиқади. 

ЖССТ ташкилоти тадқиқотларидан бирида  кафе ва барларда  умумий ҳамма фойдаланадиган кальян (чилим) ускунаси ва жиҳозлари текшируви ўтказилганида, кальян (чилим)да инсон нафас олиб чиқаришида, турли хил нафас йўллари орқали ўтадиган касалликлар юқиши эхтимоли юқори эканлигини тасдиқлаган.

Шунингдек, коронавирус тутундан қўрқади деган гаплар ўз тасдиғини топмаган, сабаби чекувчилар ҳам касалланиши кузатилади. Бундай ҳолатлар, коронавирус касаллигини кечувини оғирлаштириши табиий. Касалликни енгил кечиши учун бундай одатлардан воз кечсангиз ўз саломатлигингизни янада ҳимоя қилган бўласиз.

Киритилди: 14:37 21.09.2020. Ўқилди: 3083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!