Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Чегарадан сумка астарига кумуш тақинчоқларни яшириб ўтган шахс ушланди

Чегарадан сумка астарига кумуш тақинчоқларни яшириб ўтган шахс ушланди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарлиги фош қилинди.

Жумладан, Шовот чегара божхона пост орқали қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро И.М. божхона назоратидан ўтаётганида унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Шундан сўнг фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, унинг қўл сумкаси ички қопламаси (астари)остига тикиб яшириб қўйилган, декларация ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, оғирлиги 42,30 грамм бўлган 14 дона аёллар кумуш тақинчоқларини олиб киришга урингани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Manba: darakchi.uz

Киритилди: 21:04 19.02.2019. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!