Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Чегарачилар Фарғонада катта миқдордаги ноқонуний олиб ўтилган товарларни фош қилди

Чегарачилар Фарғонада катта миқдордаги ноқонуний олиб ўтилган товарларни фош қилди

Сифатини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган товар-моддий бойликларининг Ўзбекистона ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбирлар натижасида мамлакатга қўшни давлат ҳудудидан ноқонуний йўллар билан олиб ўтилишга уринилган ва хуфёна жойларга яшириб қўйилган товар-моддий бойликларининг  қўлга олинди ва давлат ҳисобига мусодара қилинди.

Тезкор тадбир давомида Фарғона тумани чегараолди ҳудудидаги Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро В.Д. хонадонида Давлат чегарасидан қонунга хилоф равишда олиб ўтилган умумий қиймати 62 млн. сўм бўлган турли хил парфюмерия ва қандолат маҳсулотлари ҳамда телевизор, фен каби маиший техника воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Фарғона тумани Араб аҳоли яшаш пунктида Қирғизистон Республикасидан олиб ўтилган умумий қиймати 40 млн. сўмга тенг бўлган эгасиз буюмлар аниқланди.

Киритилди: 18:20 17.11.2019. Ўқилди: 2222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!