Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Чеченистонда «Қодиров жамоасидан бўлмаган ягона мэр» ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Чеченистонда «Қодиров жамоасидан бўлмаган ягона мэр» ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Чеченистонда ОАВ томонидан «Қодиров жамоасидан бўлмаган ягона мэр» деб эътироф этилган Аргуннинг собиқ мэри Иброҳим Темирбоев вафот этди. Собиқ амалдорнинг яқинлари берган маълумотларга таяниб, «Кавказ.Реалии» нашрининг хабар қилишича, Темирбоев Шатой-Грозний трассасида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Meduza.

Темирбоевнинг яқини нашрга берган маълумотларга кўра, у ўтирган автомобиль жарликка қулаб тушган, унинг нима учун ўша ерга боргани номаълум.

Чеченистон мухолифатчиларининг «1ADAT» Telegram-каналида ёзилишича, аслида Темирбоевнинг жонига қасд қилинган, ЙТҲ эса шунчаки қотилликни беркитиш учун ўйлаб топилган баҳона. «Баъзи манбаларда унинг бир ҳафта олдин, баъзиларида эса кеча ўлдирилгани айтилмоқда», — дейилади канал хабарида.

15 йиллик Аргун мэри лавозимидан кейин Темирбоев 2019 йилда нафақага чиқарилган эди. Бу Чеченистон элитасининг кенг кўламли «тозалаш ишлари» доирасида амалга оширилган.

Нафақага чиққач, Темирбоев ҳибсга олинган ва бир ярим йил махфий қамоқхонада сақланган. «Новая газета»нинг маълумотларига кўра, собиқ амалдорнинг «бу соқоллиларга эмас, Россияга содиқлиги»ни айтган телефон ёзувлари унинг ҳибсга олинишига асос бўлган. Унинг ўрнига мамлакат раҳбарининг 28 ёшли қариндоши Хас-Магомед Қодиров Аргун мэри этиб тайинланган.

Иброҳим Темирбоев 2021 йилнинг бошида озодликка чиқарилган эди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг март ойида Хас-Магомед Қодиров Чеченистон Республикаси пойтахти Грозний мэри вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

BBC Russia маълумотларига кўра, Хас-Магомед Қодиров Рамзан Қодировнинг жияни ҳисобланади, «Кавказ.Реалии» нашри эса уни Чеченистон раҳбарининг укаси (четвероюродний брат) деб атаган. Уларнинг қариндошлиги расман тасдиқланмаган. Шу билан бирга, Рамзан Қодиров Хас-Магомед Қодировни кўп маротаба «укам» деб атаган.

Киритилди: 09:45 09.04.2021. Ўқилди: 3130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!